Қозоғистонда Энергетика кенгаши ташкил этилди
Қозоғистон Энергетика кенгашини тузди.
Қозоғистон қазиб олинадиган ёқилғи даромадларига боғлиқ бўлган дунёдаги умумий маълум нефт заҳираларининг уч фоизига эга, нефт экспортининг катта қисми CПC Каспий қувурлари консорсиумига таянади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, энергетика масалаларини тўғри ҳал этиш мақсадида “Нефт ва газ кенгаши” “Энергетика кенгаши”га айлантирилган ва Қозоғистон президенти назорати остида фаолият юритади.
Шунингдек, ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад энергетика масалалари бўйича ушбу кенгашнинг ваколатларини кенгайтириш ва Қозоғистон энергетика тармоғининг барқарор ва самарали ривожланишига ҳисса қўшишдир.
Қозоғистон Президентига энергетика саноатини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, мамлакатнинг йирик нефт ва газ конларида ишловчи хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни кучайтириш, тегишли масалаларни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳларни шакллантириш ва ушбу соҳага давлат органларидан мутахассисларни жалб қилиш, бу кенгашни ташкил этишнинг бошқа мақсадлари қаторига киради.