Қозоғистон президенти Саудия Арабистонига сафар қилди
(last modified Sun, 24 Jul 2022 08:51:05 GMT )
июл 24, 2022 13:51 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Саудия Арабистонига сафар қилди
    Қозоғистон президенти Саудия Арабистонига сафар қилди

Қозоғистон президенти Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан Арабистонига борди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жидда халқаро аэропортида Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаевни Макка  вилояти ҳокими ва қирол маслаҳатчиси Файсал Холид бин Абдулазиз ва  Саудия Арабистони  атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдураҳмон Ал-Фазли кутиб олди.

Бундан кейин " Қаср-ас-Салом" саройида Қосим Жомарт Токаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди ва ундан кейин  Қозоғистон президенти ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўзаро савдо алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратдилар. Қозоғистон президенти ушбу учрашувда Саудия Арабистони ўз мамлакатининг муҳим стратегик ҳамкорликларидан бири эканлигини ҳам таъкидлади.

 

Ёрлиқ