Қирғизистонда рекорд даражада иссиқлиқ электр таъминотида муаммоларни келтириб чиқармоқда
Қирғизистондаги мисли кўрилмаган иссиқлик ва истеъмолнинг ортиши бу мамлакатни электр таъминоти муаммосига дучор қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ёзда кунлик электр энергияси истеъмоли ортиб бораётгани сабабли, Қирғизистон давлат энергетика тақчиллиги эҳтимолидан огоҳлантирди ва истеъмолчиларни кўпроқ тежашга чақирди.
Қирғизистон электр компанияси жорий йилнинг 19 июлида электр энергияси истеъмоли ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 20 фоизга ошганини маълум қилди.
Ҳисоботга асосан 2020 ва 2021 йилларда электр энергияси истеъмоли мос равишда 28 ва 29 миллион киловатт соатни таккил этган бўлса,жорий йилда бу кўрсаткич 34 миллион киловатт соатни ташкил қилди.
Метеорологик статистик маълумотларга биноан, 18 июль куни Қриғизистон ғарбидаги Менгистауда ҳаво ҳарорати 50 даражага етган.
Қирғизистон энергетика компанияси истеъмолининг ошиши ва бир вақтнинг ўзида мамлакат электр энергияси истеъмолининг 40 фоизини таъминлайдиган Токтокул тўғонидаги сув сатҳининг пасайиши электр таъминоти муаммосига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Токтокул суви сатҳини камайиши Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалигида ҳам муаммолар туғдирди.