Россия ва Қирғизистон ўртасидаи савдо айирбошлашдан доллар чиқариб ташланмоқда
Россия ва Қирғизистон долларни олиб ташлагач, молиявий операцияларда Россиянинг миллий валютаси бўлган рублдан фойдаланади.
Эрон телерадикоокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев Бишкек ва Москва давлатлари молиявий операцияларда бутунлай рублга ўтмоқда деб изоҳлади.
Қирғизистоннинг ушбу расмийси икки давлат ўртасида асосий товарларни харид қилиш учун тўлов рублда амалга оширилади деб қўшимча қилди.
У сўзларинингш бошқа қисмида транзакцияларда рублдан фойдаланишни Россия миллий валютаси қийматининг ошишига асосий сабаб сифатида баҳолади.
Айтиш керакки АҚШнинг доллар билан глобал амалиётларни амалга оширишда эксплуатацияси ва сиёсий суиистеъмол кўплаб мамлакатларни савдода бошқа пул бирликларидан фойдаланишга мажбур қилди.