Қозоғистонда 700 дан ортиқ шахс қамоққа олинди
Қозоғистон Бош прокураутраси ушбу мамлакатда январь ойидаги тартибсизликларда қатнашган 717 кишини қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Жорий йилнинг январь ойида Қозоғистоннинг Актау ва Жанаузин шаҳарларида суюлтирилган газ нархи ошиши ортидан бошланган норозилик намойишлари кейинчалик бу мамлакатнинг бошқа вилоятларига кўчиб ўтди ва кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганларга сабаб бўлди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон Бош прокуратураси тарқатган баёниясида, прокурорларнинг саъй-ҳаракатлари январ фожеаси сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш, оммавий тартибсизликлар ва хуружлар ташкилотчилари ва фаол иширокчиларини аниқлашга қаратилди деб таъкидлади.
Бу ҳолатлар бўйича 474 та жиноят иши суд органларига юборилган 717 нафар ҳам талончилик, қурол сақлаш ва олиб юриш ва оммавий тартибсизликларда қатнашиш айблови билан қамоққа олинган.