Афғонистондаги Толибон рус қирувчи самолётларини сотиб олганини рад этди
Афғонистондаги Толибон ҳукумати Россия қирувчи учоқларини сотиб олишини рад этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хоразмий, кеча ОАВда бу ҳукумат Россиядан қирувчи самолёт отиб олиш нияти эканлиги ҳақидаги хабарларда ҳақиқат йўқ деб айтди.
Толибон ҳаракатининг бу расмийси, Толибон ҳукумати Мудофаа вазирлиги бу ҳақда ҳеч нарса демаган.
Бошқа хабарга асосан, Толибон муваққат ҳукумати ТИВ нинг сиёсий ўринбосари Шермуҳаммад Стоникзай, кеча Афғоинстондаги ўзгаришлар ва дунё давлатларининг бу борадаги позицяларига тўхталиб, Толибон бутун дунё, хусусан қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларга эга эканлигини айтиб, биз ҳеч бир давлатнинг Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга таҳдид солишига йўл қўймаймиз деб таъкидлади.
Станикзай шунингдек Афғонистондаги ҳар бир давлатнинг ўз манфаатлари бор, Ғарб давлатлари ва АҚШ Толибон муваққат ҳукуматини изоляция қилишга интилмаяпти деб қўшимча қилди.