август 09, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Толибон: ЎЗбекистон ва Тожикистон Афғонистонга тегишли вертолётларни қайтариши керак
    Толибон: ЎЗбекистон ва Тожикистон Афғонистонга тегишли вертолётларни қайтариши керак

Толибон ҳаракати яна бир бор Ўзбекистон ва Тожикистон давлатидан Афғонистон вертолётларини қайтаришни талаб қилди.

Ўтган йил -2021-йл август ойида Афғонистонда " Толибон" ҳаракати ҳокимият теппасига келиши билан бир қаторда афғон вертолётлари ва самолётлари Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларига ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон бир неча бор ушбу ҳарбий техникларани қайтаришни талаб қилган. Ўзбекистон яқинда Афғонистон ҳарбий ҳаво кучларининг 50 га яқин самолёт ва вертолётлари ушбу мамлакатга топширишни тасдиқлаган.

Толибон муваққат ҳукумати  мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Иноятуллоҳ Хоразмий  шунингдек Тожикистон ва Ўбекистон ҳукуматларидан  Афғонистонга тегишли вертолёт ва самолётларни Афғонистонга топшириини яна бир бор сўради.

Хоразмий шунингдек бу икки давлатга топширилган твертолёт ва самолётлар афғонистонилкларнинг бойлиги эканлигини иддао қилиб, бу ҳарбий  техниканинг Толибон муваққат ҳукумтига топшириши кераклигини айтди.

Толибон матбуот котиби, Тожикистон давлати вертолёт ва самолётларнинг бирртасини ҳам қайтаргани йўқ деб аниқлик киритди.

Олдинроқ Толибон мудофаа вазири мулла Муҳаммад Яъқуб бу тажҳизотлар Тожикистон ва Ўзбекистонга етказилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Ёрлиқ