август 10, 2022 15:49 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғанининг Афғонистондан қочиб кетгани ҳақида ҳисобот тарқалди
    Ашраф Ғанининг Афғонистондан қочиб кетгани ҳақида ҳисобот тарқалди

АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус бош инспектори /СИГОР/ Афғонистоннинг қочқин президенти Ашраф Ғанининг катта миқдордаги пул билан қочиб кетишга оид ҳисоботини эълон қилди. СИГОР сўнгги ҳисоботида Ашраф Ғани СИГОР билан интервью беришдан бош тортганини айтиб унинг адвокати ҳам 56 саволдан фақат 6 тасига жавоб берганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Садои Афғон ахборот агентлиги ҳам СИГОР ҳисоботга биноан Ашраф Ғани  интервью сўровини рад этган аммо саволларга адвокати орқали жавоб беришга рози бўлган деб изоҳлади.

СИГОР айни пайтда  Ашраф Ғани адовкати 56 саволдан фақат 6 тасига жавоб .ерган деб таъкидлаган.

Ғани адвокати СИГОРга йўллаган мактубида Ғани ўз президетлиги даврда қилган ишлардан фахрланишини ва ўз вазифаларини доимо шараф ва ҳалол бажарганини ёзган.

Ашраф Ғани Кобулдан қочганида ўзи билан 169 миллион доллар олганликда айблаган эди.

СИГОР шунингдек агентлик президенти саройидан олинган нақд пул миқдори бир миллион доллардан ошмаганини аниқлаган.

АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус бош инспектори /СИГОР/ ўзининг дастлабки ҳисоботида , ҳукуматнинг қулаши билан Афғонистон Милий хавфсизлик бошқармаси бюджетидаги миллионлаб долларлар ўғирланганини таъкидлади.

Ёрлиқ