Қозоғистон Украинада фойдаланиш учун Британияга қурол сотишни рад этди
(last modified Thu, 11 Aug 2022 10:44:47 GMT )
август 11, 2022 15:44 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Украинада фойдаланиш учун Британияга қурол сотишни рад этди
    Қозоғистон Украинада фойдаланиш учун Британияга қурол сотишни рад этди

Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантриш вазирлиги Британия Украинага етказиб бериш учун бу мамлакатдан қурол сотиб олаётгани ҳақидаги маълумот ва хабарларни рад этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қозоғистон Саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги экспортни назора қилиш фақат шу органга рухсат берилиши муҳимлигини эслатиб,  Технлпроект" компанияси ушбу вазирликка қурол-яроқ, ўқ-дорилар ва ҳарбий техникани экспорт қилиш учун лицензия бериш учун ариза бермаган деб ёзди.

Қозоғистоннинг ушбу вазирлиги шунингдек қурол ва ўқ-дориларни экспорт қилиш, агар харидор мамлакат Қозоғистоннинг экспорт назорати соҳасидаги ваколатли ташкилотнинг рухсатсиз қурол ва ўқ-дориланин уччинчи давлатларга экспорт қилмаслиги тўғрисида мажбурий нормани назарда тутувчи кафолат мажбуриятга эга бўлган тақдирдагина амалга оширилади деб изоҳлади.

Қозоғистон Саноат ва инфратузмаларни ривожлантириш вазирлиги ҳам юқоридаги қурол ва ўқ-дорилари реекспорт қилиш /уччинчи давлатларга/ учун лицензия ушбу вазирлик томонидан берилмаганини таъкидлади.

Сўнги кунларда Россиянинг бир қатор Телеграмм-каналларида Қозоғистон томонидан Британияга кейинчалик Украинага етказиб бериш учун қурол-яроқ сотилгани ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.Мазкур битим “Техноэкспорт" компанияси воситачилигида амалга оширилгани ва 46 миллион долларлик шартнома   2022-йил  16-июнида тузилгани айтилмоқда.

Ёрлиқ