август 13, 2022 15:14 Asia/Tashkent
  • Аҳмад Масъуд Толибонга қарши курашни таъкидлади
    Аҳмад Масъуд Толибонга қарши курашни таъкидлади

Афғонистондаги Толибон ҳукуматига қарши мухолифат етакчиси Аҳмад Масъуд Афғонистонда Толибон ҳукуматига қарши курашни давом эттиришга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Аҳмад Масъуд ўзининг энг жиддий баёнотида Толибонга қарши курашишдан бошқа чора йўқ деб айтган.

Толибон ҳукуматига қарши бўлган бу етакчи  Толибон ҳаракати қолоқ фаолиятини тўғрилашдан ва кенг қамровли ҳукумат тузишдан воз кечаётганини қўшимча қилди.

Бундан олдин Аҳмад Масъуд Афғонистонда кенг қамровли ҳукумат тузилмаса, бу давлат иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан яккаланиб қолади деган эди.

Толибон жангарилари томонидан Панжшер вилояти маркази босиб олинганида бир йил ўтиб бориши билан бу вилоятдаги Афғонистон Миллий қаршилик жабҳаси номи билан машҳур бўлган бу гуруҳнинг кучлари марҳум жиҳод қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Толибонга қарши курашни давом эттирмоқда.

Афғонистон Миллий қаршилик жабҳаси Толибон ҳукуматининг қонунийлигини рад этиб, бу гуруҳ Толибон билан қуролли курашни кенг қамровли ҳукумат тузилмагунича давом эттиришини эълон қилди.

Ёрлиқ