август 14, 2022 10:34 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани: Афғонистондан қочиб, Толибонни \
    Ашраф Ғани: Афғонистондан қочиб, Толибонни \" Афғонистон президентини камситиш завқидан\" маҳрум қилдик

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганини яна бир бор оқлаб, бу ҳаракати билан Толибонни " Афғонистон президентини хор қилиш завқидан" маҳрум қилганини иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани CNN телеканалига берган интервьюсида хавфсизлик кучларининг қулаши туфайли мамлакат мудофааси имконсиз бўлиб қолганини айтиб,  Афғонистонни тарк этан сўнгги расмийлардан эканлиги айтди.

Афғонистоннинг собиқ президенти мамлакатни тарк этишга Толибон ва уларнинг тарафдорларига яна бир бор Афғонистон президентини камситиш завқини беришни истамаганини қўшимча қилди.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани бундан олдин ҳукуматининг қулаши келишув бўлгани ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини ва у ҳамон конституция асосида Афғонистон президенти эканлигини айтган эди.

Бундан олдин Афғонистон Миллий ярашув олий кенгашининг собиқ раиси Абдулла Абдулла ва Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ҳам бу мамлакатнинг аксарият сиёсий арбоблари ва халқи Ашраф Ғанининг Афғонистонни тарк этиини танқид қилиб уни ҳозирги вазият учун жавобган деб билишган.

Ёрлиқ