декабр 25, 2022 15:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 18-25 декабргача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев: 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди

 

  • Ашраф Ғани ҳукумати қулаши олдидан Афғонистондан Ўзбекистонга 1 миллиард долларлик валюта ва олтин ўтказилгани рост-ми?

 

  • Ўзбекистоннинг биринчи юк поези Россияни четлаб Европага жўнатилди

 

  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг тор доирададаги музокаралари бўлиб ўтди

 

  • Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилдилар

****

Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламентга мурожаатномасида таълим масаласига алоҳида урғу қаратмоқда.

2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Таклиф йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.

«Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир! деб таъкидлади Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти шунингдек, ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.Биз келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритамиз деб эълон қилди.

Ушбу жараёнларда депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўрайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

***

Аниқланан ҳужжатларга биноан, Афғонистоннинг собиқ ҳукумати амалдорлари Ашраф Ғани ҳукумат қулаши ва мамлакатда Толибон ҳокимиятга қайтишигача 1 миллиард долларга яқин валюта ва олтин контрабандасида қатнашган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Business Insider эксклюзив ҳисоботида,  Афғонистоннинг собиқ расмийлари ва Ўзбекистон Божхона бошқармасига биноан Ашраф Ғани ҳукуматнинг сўнгги ойларида ва Толибон пойтахти Кобулга яқинлашганида, ҳукумат амалдорлари контрабандачилар ҳамкорлигида мамлакатдан юзлаб миллион доллар нақд пул ва олтинни ноқонуний олиб чиқиб кетилган деб ёзди.

Ҳисободта келтирилишича, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган президент Ашраф Ғанининг идораси бу масаладан хабардор бўлган аммо бу содир бўлишининг олдини ололмаган.

Ҳозири Афғонистон ҳукуматига тақдим этилган ва  Business Insider ҳам унга қўл топган ҳужжатлар  2021-йилнинг биринчи чорагида Афғонистондан Ўзбекистонга камида 59,7 миллион долар нақд пул ва олтинни ноқонуний ўтказишни кўрсатмоқда. Аммо 2019-йилнинг майидан 2020-йилнинг майигача Афғонистонда ноқонунний олиб ўтилган якуний кўрсаткич  824 миллион долларни ташкил қилди.

Афғонистон расмийлари бу мамлакатдан олиб  кетилган товарлар  сонини эълон қилган олмаган бўлса-да,  Ўзбекистон божхоначилари бу рақамларни қайд этган.

Статистик маълумотлар Афғонистоннинг коррупциясига қарши кураш идоралари қўлига тушди ва уларнинг ушбу мамлакатдан валюта контрабандаси бўйича терговнинг бир қисмига айланди.

Хабарга кўра, бу маблағлар Ўзбекистондан БААга ўтказилган зеро Афғонистон ҳукуматининг баъзи собиқ  амалдорлари жумладан қочқинликдаги президенти Ашраф Ғани бу мамлакатда яшамоқда.

***

юк поезди

 

Ўзбекистондан Европага юк оли кетатгапоезд илк бо Россияни айланиўтди.

Ўзбекистондан Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бўйича биринчи юк поезди жўнаб кетди, дея хабар берди «Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси матбуот хизмати. Поезд Тошкентнинг Сергели вокзалидан йўлга чиқиб, Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Грузия-Болгария йўналиши бўйича ҳаракатланади. Маршрутнинг умумий узунлиги 4000 км дан ортиқ бўлади.

Поезд Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20 футлик контейнер билан йўлга тушди. Маршрутнинг сўнгги нуқтаси Болгариянинг Бургас портидир.

Бу Туркманистон (TLST компанияси), Озарбайжон (ADY Container) ва Грузия (GR Logistics and Terminals) каби хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Транскаспий халқаро транспорт йўлаги (TITR), Ўрта йўлак деб ҳам аталади, у Марказий Осиёдан Европага юк олиб кириш учун мўлжалланган. Йўлак Хитой-Қозоғистон чегарасидан Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия орқали ва ундан кейин Европага ўтади.

У темир йўл ва денгиз транспортини ўз ичига олади. Бутун йўлнинг умумий узунлиги 11 минг км. TITR 2017 йилда иш бошлаган. Иттифоқда 8 та ташувчи давлат бор: Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Хитой, Польша, Руминия, Украина ва Туркия. Ўзбекистон TITRга 2021 йилда ассоциацияланган аъзо сифатида қўшилган.

***

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Жомарт Токаев учрашуви аввалида Ўзбекистон раҳбари қозоғистонлик ҳамкасби ва кўп миллатли Қозоғистон халқини 16 декабрь куни нишонланган Мустақиллик куни билан самимий табриклаган.

Икки мамлакат президентлари ушбу музокаралар Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.

«Ўзбек ва қозоқ халқлари — нафақат яқин қўшни, балки муштарак тарихий мерос, маданий ва маънавий қадриятлар билан боғланган қардошлардир.

Бу бизнинг бебаҳо бойлигимиз, биз уни қадрлаймиз ва қадрлашда давом этамиз. Бизнинг тақдиримиз бир, келажагимиз ҳам умумий, мен бунга ишонаман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ва бошқа соҳалардаги муносабатларни тубдан кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.

Кейинги олти йилда ҳамкорликнинг барча йўналишларида сезиларли муваффақиятларга эришилгани таъкидланди. Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасидаги мулоқотлар мунтазамлик касб этган.

Мирзиёев ва Токаев қарийб 5 миллиард долларга етган ўзаро савдо ҳажми жадал ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Йирик кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

***

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев телефон орқали суҳбатлашдишлар.

Мирзиёев ва Алиев суҳбатида  олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди», — дейилади хабарда.

 2022 йил бошидан товар айирбошлаш 50 фоизга ошди. Турли йўналишларда, шу жумладан энергетика соҳасида, автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси етакчилари тўғридан-тўғри савдо шартномалари ва узоқ муддатли инвестиция битимларининг портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.

Суҳбатда шу кунларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини тезлаштириш чораларини келишиш учун Боку шаҳрида бўлиб тургани алоҳида таъкидланди.

Ёрлиқ