Эрон ва Туркманистон расмийлари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар
Туркманистон давлат расмийлари Эроннинг йўл вашаҳарсозлик вазири ва ТИВ раҳбари ўринбосари билан алоҳида учрашувларида транспорт ва юк ташиш соҳасидаги ҳамкорилклар истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон мезбонилигида бўлиб ўтадиган қуруқликда чекланган ва денгизга чегараси бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг транспорт вазирлари конференцияси остонасида Туркманистон расмийлари бу конференцияда қатнашадиган мамлакатларнинг олий мартабали масъуллари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашиб мулоқот қилдилар.
Туркманистон транспорт ташкилоти раиси Муҳаммадхон Чакиев мезбонлик қилган бу конференцияда БМТга аъзо қирқ мамлакат ва минтақавий ва минтақага тегишли ташкилотлар ва молиявий муассасалар қатнашди.
Овоза минтақасининг Баркорор меҳмонсаройида нафақат йиғилишга тегишли масалалар балки юк ташиш ва барча соҳаларда муносабатларни янада ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.
Хусусан Туркманистон ТИВ раҳбари ва бу мамлакат бош взаири ўринбосари Рашид Мередов Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ва Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Мадий Сафарий билан учрашиб мулоқот қилди.