Каз атом пром компаниясининг транскаспий йўлагидан фодйдаланишининг имкони мавжуд
(last modified Sat, 20 Aug 2022 08:41:36 GMT )
август 20, 2022 13:41 Asia/Tashkent
  • Каз атом пром компаниясининг транскаспий йўлагидан фодйдаланишининг имкони мавжуд
    Каз атом пром компаниясининг транскаспий йўлагидан фодйдаланишининг имкони мавжуд

Қозоғистоннинг табиий уран ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари, Россия ва Украина ўртасидаги зиддият кучайган тақдирда, ҳамда уранни Санкт-Петербург порти орқали етказиб бериш муаммолари юзага келган тақдирда улар муқобил йўл сифатида Транскаспий йўлагидан фойдаланишга тайёр деб айтдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида  Қозоғистоннинг " Каз Атомпром" ядро компанияси директорлар кенгаши раиси Ерлан Моканов вазият анча мураккаб, шахта режалари, тайёрлаш ва ишлаб чиқариш ишларни ўзгартириш хавфи ҳали ҳам мавжуд тайёр маҳсулотларни Санкт-Петребург порти орқали ташиш нуқтаи назаридан сезиларли чекловлар йўқ деб таъкидлади.

Моканов ўз сўзларида,  агар бирон-бир сабабга кўра, асосий йўналиш ишламай қолса, Каз Атом пром ушб хавфни камайтириш чораларни кўради ва Россия ҳудудидан ташқари жойлашган Транскаспий халқаро муқобил йўлидан фойдаланиш ва бу компания томонидан 2018 йилдан бери мувафақиятли қўланилмоқда деб таъкидлади.

Қозоғистоннинг " Каз Атомпром" ядро компанияси директорлар кенгаши раиси шунингдек россиялик шериклар билан кўп йиллик лойиҳалар билан боғлиқ хавф профилида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, баъзи давлатлар томонидан Россияга қарши киритилган чекловлар ва санкциялар уран ва ядро саноатини нишонга олмаган деб қўшимча қилди.

Аммо Казатом пром директорлар кенгаши раиси агар тоғ-кон саноати ва таъминот занжири соҳасидаги муаммолар йилнинг иккинчи яримида давом этса, йил охирида ишлаб чиқаришнинг якуний ҳажми прогноз қилинган даражадан паст бўлиши мумкин.