август 21, 2022 13:17 Asia/Tashkent
  • Туркманистон -шимол-жануб коридорига қўшилмоқчи
    Туркманистон -шимол-жануб коридорига қўшилмоқчи

Туркманистон ТИВ раҳбари Россия элчиси билан учрашувида Ашхободнинг шимол-жануб транспорт коридорига қўшилишини масаласини қўриб чиқди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Ашхободдаги элчиси Александр Блохин  Турманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов билан учрашувида, Осиё минтақасида янги логистикани шакллантириш жараёнлари фаол давом этаётган вазиятда, минтақа марказида жойлашган Туркманистон  кўп қиррали коридорларнинг асосий чорраҳаларидан бирига айланиш мумкин деб таъкидлади.

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳам Туркманистон давлати Россия билан " шимол-жануб" йўлаги бўйлаб ҳамкорликда катта имкониятларни кўради ва унга қўшилишни режалаштирмоқда деб изоҳлади.

Туркманистон ТИВ раҳбари  шунингдек " Шимол-жануб коридори доирасида  катта салоҳият борлигига  тўхталб, шимол-жануб халқаро транспорт йўлаги тўғрисидаги битим  2000 йилда кучга кирган ва бу йўлакнинг асосчилари Эрон Ислом республикаси, Россия ва Ҳиндистон ҳисобланади. Бугун эса Туркманистон бу келишувга қўшилиш жараёнини бошлаб юборди.

Ёрлиқ