Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон кун тартибида парламент алоқаларни ривожлантириш турибти
Эрон парламенти дўстлик гуруҳи раиси ва Тожикистон парламент вакиллар палатаси раиси ўртасидаги учрашувда ўзаро парламентлари ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ва Тожикистон парламентидаги дўстлик гуруҳи раиси, Эрон Ислом кенгаши миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Жалил Раҳимий кеча Тожикистон парламенти вакиллар палатаси раиси Муҳаммадтоҳир Зокирзода билан учрашиб мулоқот қилди. Зокирзода ҳам Тожикистон ҳукумати ва парламент халқаро муносабатларида Эрон Ислом республикаси билан ҳамкорликк жиддий эътибор қаратишини маълум қилди.
Эрон ва Тожикистон парламенти дўстлик гуруҳи раҳбари Жалил Раҳимий ҳам ислом кенгаши делегациясининг Тожикистонга ташрифини икки қардош давлат ўртасидаги парламент алоқалари жараёнининг янги бобининг бошланиши эканлигига тўхталиб, қўшма дўстлик гуруҳлари фаолиятини яхшилаш орқали икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди. Бу учрашувда томонларни қизиқтирган турли масалалар муҳокама қилинди.
Бундан олдин Эрон ва Тожикистон парламенти дўстлик гуруҳи раиси бу мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Акрамий билан учрашганди.
Дўстона руҳда ўтган бу учрашувда икки томонни қизиқтирган масалалар ҳам кўриб чиқилди.