Қозоғистон ТИВ Украинанинг Нурсултондаги элчисининг сўзларига норозилик билдирди
Украинанинг Қозоғистондаги элчисининг қозоғистонлик блогерга берган интервьюсидаги сўзлари Қозоғистон ТИВ ва бу мамлакат халқ Ассамблеяси кенгашининг норзилигига сабаб бўлди.
Украинанинг Қозоғистондаги элчиси бу суҳбатда " биз имкон қадар кўпроқ русларни ўлдиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозир қанча кўп русларни ўдирсак, боларамиз шунчалик кам ўлдирилади деб айтганди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозғистон ТИВ раҳбари ўнибосари Ёрмуҳаббат Канасбаев Украинанинг бу мамлакатдаги эчиси Петр Вороблускийни чақиртириши билан 21 август куни қозоғистонлик блогер Диаз Козировга берган инервьюси сабаб Қозоғистон ҳукуматининг норозилик нотасини унга топширди.
Қозоғистон ТИВ расмийси бунадй баёнотларни хорижий давлат элчиси фаолиятига тўғри келмайдиган ва қабул қилиб бўлмас эканлигини таъкидлаб, бундай ҳаракатлар мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларга зарар етказишини қўшимча қилди.
Бундан олдин Қозоғистон Халқ Ассамблеяси кенгаши ҳам ўз баёнотида Украинанинг Қозоғистондаги элчисининг баёнотларини қоралаб, бу мамлакатнинг кўп миллати халқи учун дўстлик, ўзаро ёрдам ва тинчлик тамоийлларини қайтариб бўлмас деб атаганди.