август 24, 2022 13:21 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон давлати Бишкекда халқаро жиноятларга қарши кураш марказини ташкил этишни таклиф қилди
    Қирғизистон давлати Бишкекда халқаро жиноятларга қарши кураш марказини ташкил этишни таклиф қилди

Қирғизистон ИИВ бошлиғи Бишкек шаҳрида халқаро уюшган жиноячиликка қарши кураш марказини ташкил этишни таклиф этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон ИИВ вазири Улан Ниязбеков ШҲТ саммидаги нутқида, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида бутун дунё учун долзарб ва жиддий таҳдид бўлган терроризм, экстремизм, сепаратизм, наркотрафик, трансмиллий жиноятлар ва одам савдосига қарши курашиш устувор йўналиш ҳисобланади деб айтди.

Улан Ниязбеков ўз сўзларида бугунги кунда   дунёниннг айрим мамлакатларидан беқарор вазият оқибатлари жамиятни беқарорлаштириш ва радикал кучларни фаоллатириш учун потенсиал таҳдиддир. Мамлакат барқарорлиги, жамият бирлигини сақлаш ҳар бир давлатнинг асосий бурчидир деб қўшимча қилди.

Ниёзбеков ШҲТга аз мамлакатлар хавфсизлигига таҳдидларга қарши курашиш механизмларидан бири сифатида Бишкекда халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш марказини ташкил этишни таклиф қилди.

Қирғизистон расмийси шунингдек йиғилиш иштирокччларини Қирғизистон ИИВ ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг янада ва ҳар томонлама ривожлантиришга тайёр эканлигига ишонтирди.

 

Ёрлиқ