2022 йилнинг 7 ойида Тожикистон ташқи савдо ҳажмида ўсиш қайд этилди
август 24, 2022 15:35 Asia/Tashkent
Тожикистон республикаси ташқи савдоси жорий йилнинг 7 ойида сезиларли даражада ўсди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистоннинг жорий йилнинг январь -июль ойларидаги ташқи савдо айланмаси 4 миллиард 135 миллион долларга баҳоланмоқа ва бу эса ўтган йилга нисбатан 16,5 фоиз ёки 584,9 миллион долларга кўпроқдир.
Тожикистон иқтисодий институтлари ҳисоботига асосан, бу даврда савдо баланси салбий бўлиб 1 миллиард 584,9 милллион долларни ташкил қилди.
Россия 908,2 миллион доллар, Қозоғистон 781,6 миллион доллар ва Хитой 766,1 миллион доллар билан Тожикистоннинг асосий савдо шериклари қаторида жой олган.
Ёрлиқ