АҚШ дронлари Кобул осмонида парвоз қилмоқда
АҚШ амиясининг Афғонистондан чиқиб кетганининг бир йилидан кейин Кобул яшовчилари илгаригидек бу шаҳар осмонида АҚШ дронларини учаётанига гувоҳ бўлмоқда.
Кобул фуқароларининг айтишларича, АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқиб кетганига қарамай, уларнинг шаҳри ҳамон АҚШ дронлари ҳужумларига учрамоқда.
Олдинроқ бу учувчисиз учоқлар Кобулдаги уйни нишонга олди ва бироздан кейин АҚШ президенти Ал-Қоида раиси Айман Аз-Завоҳирий бу ҳужумда ўлдирилганини иддао қилди аммо Толибон бу даъвони рад этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон ҳукумати мудофаа вазири АҚШ дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб, бу мамлакат аҳолисини хавфсизлик ва тинчликдан маҳрум қилган деб таъкидлади.
Маҳаллий ОАВ АҚШ дронларининг парвози нафақат Кобулда балки бу дронларининг парвози Афғонистонниннг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилмоқда деб хабар қилмоқда..
Афғонистон Толибон ҳукумати мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси мулло Яъқуб Мужоҳид АҚШ учувчисиз учоқлари Покистондан Афғонистон ҳаво ҳудудига кирди деб айтди. У ўз сўзларида Покистондан Афғонистон ҳаво ҳудудини ўз ҳудудлари орқал бузишга йўл қўймасликни сўраб АҚШнинг ьу ҳаракатин кескин қоралади.