Толибон ҳаракати: бутун дунё Афғонистонга қарши оқилона сиёсат олиб бориши зарур
-
Толибон ҳаракати: бутун дунё Афғонистонга қарши оқилона сиёсат олиб бориши зарур
Толибон матбуот котиби АҚШ ва НАТО кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетилгани йиллиги муносабати билан Афғонистонга қарши босим ва санкциялар сиёсатини самарасиз сифатида баҳолаб, дунёда буюк давлатларга нисбатан оқилона сиёсат олиб борилиши керак деб айтди.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Толибон матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилганини биринчи йиллиги муносабатида хорижий қўшинларининг бу мамлакатдан чиқарилганини Толибон учун буюк ғалаба эканлигига тўхталиб, бу ғалабанинг қадри ва аҳамиятни англаш муҳим деб қўшимча қилди.
ٍУ шунингдек шу куни Афғонистон АҚШ ишғолидан озод қилингани ва АҚШ қўшинларини Афғонистондан ҳайдалганидан фахрланамиз деб баён этди.
Забеҳуллоҳ Мужоҳид бу катта ғалабанинг имкониятларидан Афғонистонни мустаҳкамлаш ва тараққиёт йўлида фойдаланишимиз керак деб таъкидлади.
Толибон ҳаракати наттоғи муваққат ҳукуматини Афонистоннинг " қонуний тизими" эканлигини иддао қилиб халқаро ҳамжамиятдан Афғонистонга нисбатан оқилона сиёсат юритиш билан бирга " Афғонистоннинг иродаси, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни" сўради.