Имомали Раҳмон ва Антонио Гуттереш Афғонистон масаласини муҳокама қилдилар
(last modified Sat, 03 Sep 2022 06:24:34 GMT )
сентябр 03, 2022 11:24 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон ва Антонио Гуттереш Афғонистон масаласини муҳокама қилдилар
    Имомали Раҳмон ва Антонио Гуттереш Афғонистон масаласини муҳокама қилдилар

Тожикистон президенти ва БМТ Бош котиби телефон орқали мулоқот қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  пайшанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида барқарор ривожланиш, минтақавий тинчлик, барқарорлик  хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Раҳмон ва Гуттереш ўртасидаги текефон мулоқоти чоғида Афғонистондаги вазият, Тожикистоннинг ушбу давлат билан чегарасини мустаҳкамлаш ва Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Тожикистон президенти ва БМТ Бош котиби сўнги марта 26 август минтақавий муаммолар, иқлим ўзгариши, терроризм, экстремизм, наркотрафик ва бошқа халқаро уюшган жиноятларга қарши курашни муҳокама қилган эди.