Тожикистон давлати Қирғизистон айбловларига эътироз билдирди
(last modified Wed, 21 Sep 2022 09:38:04 GMT )
сентябр 21, 2022 14:38 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати Қирғизистон айбловларига эътироз билдирди
    Тожикистон давлати Қирғизистон айбловларига эътироз билдирди

Тожикистон ТИВ Қирғизистон томонидан икки мамлакат чегарасидаги сўнгги можарода террорчилардан фойдаланишга оид айбловларини ҳақиқатни бузиш деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Тожикистон ТИВ Қирғизистон расмийси Имон Қулов сўзларига кўрсатган аксиламалида  чиқарган баёнотида бу сохта баёнотлар фактларни бузиб кўрсатиш ва манипуляциядир ва икки давлат жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсадида билдирилган деб эълон қилди.

Тожикистон ТИВ шунингдек, бундай ёлғон сўзлари икки давлат ва халқ учун оғир бўлган ҳозирги пайтда вазиятни мураккаблаштириши мумкин ва жавобгарлик бу гапларни айтаётганларини виждони зиммасига тушади деб қўшимча қилди.

Айтиш жоиздирки, Қирғизистон Хавфсизлик раиси матбуот анжуманида афғонистонликлар кийими ниқоби остидаги жангариларнинг жанг майдонида иштирок этиши ва можароларда даҳшатли қотилликарини иддао қилиб,  Тожикистон томони террорчи ва экстремистик гуруҳларни қўллашда айблаган эди.

Қирғиғистон ва Тожикистон томонидан эълон қилинган расмий статистик маълумотларга биноан, тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларда  40 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган ва  70 дан ортиқ киши ҳам яраланган Тожикистон томонидан эса  60 киши ҳалок бўлган ва  140 киши яраланган.