Қозоғистонда президент сайловларига номзодларни рўйхатга олиш бошланди
(last modified Sat, 24 Sep 2022 11:04:18 GMT )
сентябр 24, 2022 16:04 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда президент сайловларига номзодларни рўйхатга олиш бошланди
    Қозоғистонда президент сайловларига номзодларни рўйхатга олиш бошланди

Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловга номзодларни рўйхатга олиш жараёни бошланди.

Қозоғистоннинг президент сайловлари жорий йилнинг  20- ноябрида муддатдан олдин бўлиб ўтади. Бу мамлакат президенти Жомарт Токаевнинг айтишича, мамлакат сиёсий тизимда умумий ўзгаришларга олиб келади.

Қозоғистон парламент вакиллари яқинда конституциясига киритилган тузатишларни маъқулладилар ва уларга кўра президент 7 йил мудддатга сайланади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, фуқаролиги /туғилган кунидан бошлаб/ 15 йил доимий яшаш жойи бўлган, олий маълумотли , камида  40 ёшга бўлган, фаол сайлов ҳуқуқига эга, давлат хизматида ёки сайланган лавозимларда 5 йиллик иш тажрибасига эга ва давлат тилини эркин биладиган шахслар, муддатданролдин президенлик сайловларга номзод бўлиши мумкин.

Қозоғистонда  президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзодлар 11-октябрь соат 18:00 гача тайёрлигини маълум қилишлари мумкин.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси бу мамлакатда,  2022-йил 1-июлида қадар сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганлар сонини 11,8 миллион киши деб эълон қилди.

Қозоғистон президентлигига номзодларнинг ҳар бирига реклама учун 10 миллион тенгедан ҳақ тўланади.

Ёрлиқ