Қирғизистон парламенти Америка ҳарбий техникасининг Тожикистонга берилишидан хавотирда
-
Қирғизистон парламенти Америка ҳарбий техникасининг Тожикистонга берилишидан хавотирда
Қирғизистон парламенти аъзолари Тожикистонга Америка ҳарбий техникаси берилишидан хавотир билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон парламенти вакиллари (пайшанба куни) ўз йиғилишида шундай маълум қилган: 2021-йил август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганида Қўшма Штатлар ҳарбий техника олиб кетаётган ҳарбий самолётларини Тожикистонга юборган эди.
Қирғизистон парламенти депутати Чингиз Ҳайдар Беков таклифига кўра, Америка бу жиҳозларни Тожикистонга етказиб бермаслиги учун профилактик дипломатик чоралар кўриш керак, Чунки Тожикистон томони бундан Қирғизистонга қарши фойдаланмаслигига кафолат йўқ.
Шу муносабат билан Қирғизистон Республикаси мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Морад Бишнов шундай деди:Ушбу ускуна ҳозирда Тожикистон ҳудудида.
Морад Бишновнинг қўшимча қилишича, 2021-йил август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганида, мамлакат учувчилари самолёт ва вертолётлар билан Ўзбекистон ва Тожикистонга қўнган.
Қирғизистоннинг собиқ амалдори яна шундай деди:Ўтган июн ойида Америка ҳам ҳаво транспорти орқали Тожикистонга 35 миллион долларлик зирҳли техника етказиб берган.