Афғонистон Миллий жабҳаси Толибон ҳаракатини террорчилар билан ҳамкорлик қилаётганини даъво қилди
Афғонистон Миллий қаршилик фронти Кобул шаҳрида Толибон ва 16 террорчи гуруҳлар етакчилари ўртасида яширин учрашуви бўлиб ўтганини иддао қилди.
Азия нюс ахборот сайтининг хабар қилишича, Афғонистоннинг жиҳод дараисдаги машҳур қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуд ўғли Аҳмад Масъуд томонидан ташкил этилан Афғонистон Миллий фронти тарқатган хабарида, Кобулда хорижий террорчилик гуруҳларнинг етакчилари билан яширин учрашув ўтказгач Толибон уларни Бағлон, Қундуз ва Бадахшон вилоятларига жўнатганини маълум қилди.
Бу иддао эса БМТ Афғонистон террорчилар учун бошпанага айлангани ва Толибон Афғонистон хавфсизлиги учун ҳеч нарса қила олмагани хусусидаги ҳисоботидан кейин янграмоқда.
Хабарга асосан, дунёда барчага маълум бўлган террорчи гуруҳларнинг етакчилари жумладан Шарқий Туркистон Исломий ҳаракати раҳбари Ҳожи Фурқон, Жамоат Ансоруллоҳ / асли Тожикистондан бўлган террорчи қуролланган/ гуруҳи раиси Мавлавий Иброҳим, Ўзбекистон Исломий ҳаракати раҳбари Шайх Зокир, Афғонистон шимолидаги Алқоида террорчи гуруҳи вакили Абдуллоҳ Уйғур, ва бошқа террорчи гуруҳлар етакчилари ўтган ойи Кобулда Афғонистондаги Толибон ҳаракатининг Ҳаққоний гуруҳининг таниқли вакили Ҳожи Афзал меҳмони сифатида бўлган эди
Террорчи гуруҳлар етакчилари Толибон ҳукумати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Сирожиддин Ҳаққоний билан Афғонистон шимолида жангарилар тармоғини шакллантириш режаларини муҳокама қилиш учун учрашгани айтилади.