Кобулдаги Кож таълим марказида содир этилган терактда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда
(last modified Sun, 02 Oct 2022 11:25:01 GMT )
октябр 02, 2022 16:25 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги Кож таълим марказида содир этилган терактда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда
    Кобулдаги Кож таълим марказида содир этилган терактда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Кож ўқув марказида содир бўлган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 49 нафарга етди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Афғонистоннинг маҳаллий манбалари  кеча " Кож" ўқув марказида жума куни юз берган портлаш қурбонлари ҳақидаги сўнгги маълумотларини эълон қилиб, бу террорчилик портлашда ҳалок бўлганлар сони 49 нафарга , яраланганлар сони  эса 97 кишига етганини маълум қилди.

Қурбонлар орасида 43 нафари қизлар, иики нафари ўғил болалар ва 4 кишининг шахси номаълум.

Хабарга кўра қурбон бўлганлар сонининг кўапйиши эҳтимоли бор.

Ҳозиргача ҳеч бир шахс ёки гуруҳ ушбу террорчилик портлаши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Толибон гуруҳини Афғонистонни эгаллаб олганига қармай, мамакатнинг турли ҳудудида айниқса пойтахти Кобулда хавфсизлик ҳодисалар ва терактлар воқеалари гувоҳ бўлишига давом этмоқда.

Ёрлиқ