Қирғизистон: тожик-қирғиз чегарадаги келишмовчиликларга барҳам беришнинг ягона йўли дипломатиядир
(last modified Tue, 04 Oct 2022 09:57:03 GMT )
октябр 04, 2022 14:57 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон: тожик-қирғиз чегарадаги келишмовчиликларга барҳам беришнинг ягона йўли дипломатиядир
    Қирғизистон: тожик-қирғиз чегарадаги келишмовчиликларга барҳам беришнинг ягона йўли дипломатиядир

Қирғизистон ТИВ раҳбари Бишкек шаҳрида КХШТ Бош котиби билан учрашувда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара муаммоларининг ягона ечими сиёсий ва дипломатик йўл эканини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, йиғилишда Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Кулибаев КХШТ Бош котиби Станислав Засьга Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги сўнгги чегара ҳолатини тушунтириб, Тожикистон томонининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари тажовузкор ва беқарорлик бўлиб икки давлат ўртасидаги  икки ва кўп томонлама келишувга зиддир деб иддао қилди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири шунингдек уруш ва тартибсизликлар муаммоларнинг ечими эмас аммо бу келишмовчиликлар вазиятни барқарорлаштириш бўйича келишувга эришиш имконини  яратиш учун сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал қилиниши керак деб таъкидлади.

Жеенбек Кулибоев  тожик-қирғиз чегарасида вазиятни барқарорлаштириш билан боғлиқ келишувларни амалга ошириш учун КХШТнинг мавжуд механизмларини имкон қадар тезроқ ишга тушириш зарур. Бу эса КХШТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Нью-йоркдаги ишчи учрашувида эришилган механизмдир деб эълон қилди.

У барча соҳаларда ташкилот доирасида Қирғизистон манфаатларини ҳисобга олга ҳолда самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Ёрлиқ