Остонада Владимир Путин, Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров мулоқот қилдилар
Тожикистон, Қирғизистон ва Россия президентлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференция доирасида бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда Марказий Осиёда чегаралар, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларини муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Россия президенти Вадимир Путин ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.
3 мамлакат раҳбарлари Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув чоғида Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасини белгиллаш ва аниқлаш бўйича музокаралар жараёни муҳокама қилинди.
Раҳмон ва Жапаров муаммоларни фақат сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал этиш, ҳамда аввалги келишувлар асосида ҳукумат ишчи гуруҳлари ва давлат чегараларини белгиллаш ва аниқлаш соҳасидаги экспертлар фаолиятини фаоллаштиришга келишиб олдилар.