Тожикистон Эрон йўлагидан янги транзит коридоридан хабар берди
Тожикистон транспорт вазири бу мамлакат ҳудудида Хитой-Тожикистон -Ўзбекстон-Туркманистон-Эрон-Туркия мултимодал коридирини очилганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон транспорт вазири ўтган ҳафта " Тожикистон ва минтақа давлатлари ўртасидаги транспорт алоқаларни ривожлантиришда логистика ва унинг афзалликлар" мавзусидаги халқаро конференцияда Эрон Ислом республикаси, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Хитойдан Туркияга юк ташиш бўйича янги йўналиш тақдим этди ва унинг Тожикистон қисми Кўлоб минтақасида очилди.
Тожикистоннинг ушбу расмийси Хитой ва Туркия ўртасидаги мултимодал коридор Буюк ипак йўлининг қайта тикланишига ёрдам беришига тўхталиб, бу йўлакдан фойдаланиши юк ташиш масофаси ва нархини пасайтириш ва мавжуд йўлакларга нисбатан минтақавий иқтисодий интеграциясини таъминлашда самарали ҳисобланади.
Азим Иброҳимнинг айтишича айни пайтда бошқарув тизимини автоматлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда ва Тожикистон ҳудуди орқали товарлар ҳаракатининг онлайн жойлашувини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда.