Туркманистоннинг Болқон ҳудудида ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтмоқда
Туркманистон ҳарбий кучларининг ҳарбий манёврлари бу мамлакат ғарбидаги Болқон ҳудудида турли жанговар бўлинмалар иштироки бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидагсайтининг хабар қилишича, Туркманистон президенти ва бу мамлакат армияси қўшинлари бош қўмондони Сардор Бедимуҳаммедов бугун мамлакатнинг ҳарбий минтақасида -Болқон ҳудудида хизмат сафари чоғида ушбу мамлакат қуролли кучларининг қўшма машғулотларга ташриф буюрди. Бу машғулотлар Болқон ҳудудида жойлашган ҳарбий -денгиз кучларини тайёрлаш маркази ҳудудида ўтказилди.
Мазкур ўқув машғулотларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Қуролли кучлар шахсий таркибининг касбий маҳоратини ошириш ва Туркманистоннинг мудофаа ҳарбий доктринаси асосида махсус дастур, қўшма тактик-ҳарбий ўқув машғулотлари асосида миллий армиясимизнинг жанговар тайёрлигини текширишдан иборат эканлиги эълон қилинди.
Туркманистон президенти Қуролли кучлар олий қўмонлдои сифатида ҳарбий дала машғулотларида турли қисмларининг жанговар шайлиги ва шахсий таркиб маҳоратини намойиш этилди.