МДҲ давлатлари Афғонистондаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди
МДҲга аъзо давлатлар аксилтеррор маркази раиси Афғонистондаги вазиятнинг ёмонлашиши бутун минтақада хусусан Марказий Осиёда беқарорлик хавфини оширади деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси (SHHT MATT)нинг “Замонавий хавфсизлик: муаммолар ва ечимлар" 8-халқаро илмий-амалий конференциясида Евгений Сиоев беқарорликнинг Афғонистондан МДҲ ва ШҲТ мамлакатларига тарқатилиши эҳтимоли бор деб таъкидлади.
Сисоев шунингдек Афғонистондаги ижтимоий- иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви, этник низоларнинг кучайиши трансчегаравий жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосининг кучайиши Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни беқарорлаштириш хавфини бир неча баробар оширмоқда.
МДҲга аъзо давлатлар аксилтеррор маркази раиси эксперт баҳоларда таянган ҳолда агар Толибон ҳукумати мамлакатнинг самарали бошқара олмаса Афғонистоннинг салмоқли қисми урушга жалб қилинади деб аниқлик киритди.
Афғонистондаги 20 йиллик АҚШ истилоси бу давлатни турли инқирозларга дучор қилди ва бу давлат бошқарувини ўз қўлига олган Толибон ҳукумати ҳам халқаро ҳамжамият қатори ўз мақсадларига ҳали эриша олмаган. Шу боис Афғонистон ҳамон инқироз ҳолатида.