Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон ўртасида туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Тожикистонга ташриф буюрган Эрон Маданий мерос вазирлиги туризм бўйича ўринбосари Тожикистон туризм идораларини Душанбега парвозлар сонини ошириш ҳақидаги таклилфини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясиинг ўзбек тилидаги сайтининг Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазирлиги туризм бўйича ўринбосари Алиасғар Шолбофиён Тожикистон республикаси ҳукумати вакиллари билан учрашувларда, Эрон ва Тожикистон ўртасида туризм соҳасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилгани ва бу давлатнинг сайёҳлик мутасаддилар чипта нархини пасайтириш ва Машҳад ва Теҳрондан бу мамлакат пойтахти - Душанбе шаҳрига парвозларни осонлантириш ва кўпайтиришни таклиф қилганини маълум қилди.
Эрон ва Тожикистон расмийлари учрашувида туризм соҳасидаги ҳамкорлик, айниқса туризм соҳасидаги ахборот алмашиш, икки давлат хусусий секторлари маълумотлари, соғломлаштириш туризми, Эроннинг меҳмонхона бошқаруви соҳасида Тожикистонга тажрибасини ўтказиш, стандартлар ва бошқалар муҳокама қилинди ва Тожикистон расмийлари Эрондаги тожик ҳамкасблари учун ўқув курсини вебинар ёки юзма-бюз ўтказиши таклиф қилинди.
Учрашувда шунингдек Тожикистон ҳукумат вакиллари бу мамлакатнинг хсусий секторлари, жумладан меҳмонхоналар, дам олиш ва сайёҳлик жойлари, соғломлаштириш қишлоқлари билан таништирдилар ва Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 3 томонлама учрашувда бу имкониятларни янада аниқроқ жорий этишга қарор қилинди.
Кўпроқ туристларни жалб қилиш, автомобил ва темир йўлларда сайёҳат қилиш учун қулайлик яратиш мақсадидад икки томон учун визани бекор қилиш Эрон ва Тожикистон туризм вакиллари учрашувининг навбатдаги мавзуси бўлди ва бунда туризм соҳасида жозибадор ва янги ечимлар, жумладан икки мамлакат ўртасида маданият,тарих ва цивилизацияни баён қилиш ва таништиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳам қўшимча қилинди.