Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринганлар ҳатти-ҳаракати тафсилотлари аниқланди
Қозоғистондаги хавфсизлик манбалари давлат тўнтаришига уринганларнинг мақсади ҳукуматни ағдариб муваққат ҳукумат тузиш эканлигини маълум қилди.
Куни кеча Қозоғистон хавфсизлик органи бу мамлакат президентлик сайлвои куни (20-нобярь) давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган 7 кишинм ҳибсга олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси баёнот бериб, 17-ноябрь куни ушбу 7 кишилик гуруҳ аъзоларини мамлакат прокуратураси ёрдамида ҳибсга олганини хабар қилди.
Баёнотда келтирилишича 7 киши 20 ноябрь куни оммавий тартибсизликларни ташкиллаштирган ва уюштирган ва пулемёт, снайперлар, тўппончалар, милтиқлар, молотов коктейлари билан қуролланишини режалаштирганди.
Қозоғистон мухолифати пойтахт-Остона ва Олмаота шаҳарларида оммавий тартибсизликлар уюштириб, ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳужум қилиб, бу муассаса ва идораларни эгаллаб, ҳокимиятни эгаллаб, вақтинчалик ҳукуматни эълон қилишни режалаштирганди.
Қўлга олинган шахслар Қозоғистондаги норасмий /рухсатисиз/ партиялари аъзолари бўлган. Қозоғистон хавфсизлик хизмати ҳам ҳибсга олинган 7 нафар гумонланувчи қочқинликда бўлган Мухтор Аблязов тарафдорларидир.
Коррупцияга айбланган Аблязов, "Турон олам" банки директори кенгашининг собиқ раиси, ҳамда Қозоғистон демократик сайлов сиёсий партияси асосчиларидан бири ва раиси, ҳамда 1998-1999 йилларда бу мамлакат саноат ва савдо вазири бўлиб ишлаганди.
Қозоғистонда муддатидан олдин президентик сайловлари 20 ноябр куни 6 номзод, жумладан мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим Жомарт Токаев иштирокида бўлиб ўтади.