Қозоғистонда сукунат куни; Эртага президетлик сайлови ўтказилади
Эртага якшанба уни Қозоғистон республикасида муддатдан илгари президентлик сайлволари бўлиб ўтади. Шунинг учун бугун мамлакат бўйлаб сайлов кампаниялари якунланади ва Мустақил сайлов комиссияси сайловга сукут сақлаш ҳақида буйруқ чиқарди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сайловда Қозоғистон сайлов комиссияси котибига кўра, 11 миллион 800 минг киши овоз бериш ҳуқуқига эга, минтақа ва дунёнинг турли ташкилот ва давлатларидан 600 дан ортиқ хорижий кузатувчилар муддатидан олдин президентлик сайловларни кузатишади.
Бундан ташқари, Қозоғистон ТИВ ваазирлигидан Ойбек Исмоиловнинг айтишича, 12 мингдан ортиқ қозоғистонлик фуқаролари дунёнинг 53 турли давлатдаги 68 сайлов участкасида сайловда қатнашиш имкониятага эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз Қозоғистоннинг муддатдан олдин сайловлари эртага 20-ноябр маҳаллий вакт билан соат 7:00 дан 20:00 гача ўтказилиши режалаширилган.
Қозоғистоннинг янги қонунларига биноан, президент фақат бир марта ва 7 йил муддатга сайланади.
Қозоғистоннинг амалдаги президенти ва бу мамлакатнинг " Амонат", Акжол" ва " Қозоғистон халқ партияси" номзоди бу галги сайловларнинг асосий номзодларидан бири саналади.
Жомарт Токаев сайловда яна 5 нафар номзод билан рақобатлашади.