Америка Доҳа келишуви қоидаларига риоя қилмади
Толибон вакили пайшанба куни кечқурун шундай деди:Америка ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетганидан кейин Доҳа келишуви бандларига амал қилмади.
Забиҳуллоҳ Мужоҳид деди: Вашингтон Доҳа келишувининг иккита муҳим бандига, яъни санкцияларни бекор қилиш ва Афғонистон билан муносабатларни нормаллаштиришга риоя қилмади.
Толибон матбуот котиби бу икки банд Доҳа келишуви қоидаларидан бири эканлигини айтди ва қўшимча қилди:Биз Америкадан Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўраймиз.
Аввалроқ у АҚШнинг Афғонистонга нисбатан ҳозирги сиёсатини танқид қилар экан, Афғонистондаги хавфсизлик ва беқарорликдан АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатлари фойда кўрмаслигини айтган эди.
Доҳа келишуви 2020-йил 29-февралда АҚШ ва Толибон ўртасида Қатар пойтахтида имзоланган тинчлик шартномасидир.
Бу келишув қоидалари Афғонистондан барча Америка ва НАТО кучларини олиб чиқиб кетиш, Толибоннинг ўз назорати остидаги ҳудудларда Ал-Қоида фаолиятига йўл қўймаслик мажбуриятини олиш, Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги музокараларни ўз ичига олган.