ноябр 30, 2022 13:22 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ҳукумати \
    Қозоғистон ҳукумати \"шимол-жануб\" йўлаги орқали юк ташишга кўпроқ улушга эга бўлишни истайди

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин Шимол-жануб халқаро йўлаги орқали Россия ва Эрон ўртасида кўпроқ юк ташишдан манфаатдорлигини билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин Олмаотада бир гуруҳ расмийлар ва Россия ишбилармон делегацияси билан учрашувда сўнгги 9 ойда Россия ва Эрон ўртасидаги " Шимол -жануб" халқаро йўлагининг йўналиши бўйича Қозоғистон ҳудудини   80  минг тонна юк олиб ўтилди деб таъкидлади.

Қозоғистоон Бош вазири ўринбосари маъмурий қоғоқбозликни қисқартириш ва ифратузилмасини яхшилаш орқали биз ушбу йўлик орқали юк ташиш ҳажмини оширишимиз мумкин деб таъкидлади.

Серик Жомангарин сўзларининг бошқа қисмида Эрон ва Россия ўртасидаги юк транзити Каспий денгизи ёки Қозоғистон ва Туркманистон орқали ўтадиган темир йўл линияси орқали амалга оширилишининг имкони бор деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз " Шимол-жануб" йўлаги 7 минг 200 км узунликдаги денгиз, темир йўл ва автомобил транспорти тармоғи бўлиб унинг тўлиқ ишга туширилиши глобал воқеаларда муҳим қувватдир ва логистика занжирларини ўзгартириш, товарларининг таннархи ва етказиб бериш муддатини қисқартиришдан ташқари, Эрон учун қўшни мамлакатлардан товарлар оқими ва фойдларини жалб қилиш мумкин.

Ёрлиқ