Покистон ва Тожикистон етакчилари Афғонистонда инклюзив ҳукумат шаклантиришни таъкидладилар
Тожикистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигига урғу бердилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугун Исомободда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги бирча гуруҳ ва партиялардан инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини эълон қилдилар.
Учрашувда Шаҳбоз Шариф ва Имомали Раҳмон Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун терроризмга қарши биргаликда кураш олиб боришни таъкидладилар.
Учрашувда томонлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлш ва халқаро форумларда жумладан ШҲТ, ЭКО-иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида яқин ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.
Тожикистон президентининг Покистонга ташрифи чоғида икки давлат расмийлари транзит савдоси, саноат ва технлогия соҳасидаги алоқалар ҳамда наркотик моддаарнинг ноқоунний айланишига қарши курашиш, энергетика ва божхона соҳалара икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган саккизта ҳамкорлик битими ва англашув меморандумларини имзолади.
Имомали Раҳмон ва Шаҳбоз Шариф қўшма матбуот анжуманида минтақавий масалаларни давом эттириш учун икки томонлама муносабатлар ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.