Толибон ва Покистон чегарачилари ўртасида яна тўқнашув юз берди
Спин-болдак Чаман пунктида Покистон чегарачилари ва Толибон кучлари ўртасида яна можаро келиб чиқди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу можаро бугун Толибон кучлари Спин-Болдакдаги Широ -обо ҳудудида назорат-ўтказиш пунктида ўрнатмоқчи бўлган пайтда юз берди. Покистон чегарачилари бунга йўл қўймади. Бу тўқнанашув чоғида томонларнинг эҳтимоилй талофатлари ҳақида хабар тарқатилмаган.
Тўқнашувлар Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олган Толибон кеча бу ҳукумат кучларининг Покистон чегарачилари билан чегарадаги тўқнашувга жавобан бундай воқеалар такрорланмаслигига ваъда берган пайтда рўй бермоқда.
Бошқа хабарга кўра, Толибон муваққат ҳукумати ТИВ бу ҳукумат ўриндиғини эгаллаш учун БМТга ишонч ёрлиқларини юборганди аммо БМТ қабул қилмади. Толибон иккинчи марта бу ташкилотда Афғонистоннинг ўрнини эгаллашга уринмоқда.