декабр 21, 2022 14:02 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги Россия таъсирини камайтиришга уринмоқда
    Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги Россия таъсирини камайтиришга уринмоқда

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги вакили Европа Иттифоқининг мақсади Марказий Осиё мамлакатларида Россия таъсири даражасини камайтиришдан иборат деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Европа Иттифоқининиг Ўзбекистондаги вакили Шарлотта Адриан Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёдаги ҳамкорликни кенгайтиришдан мақсад бу давлатларнинг Россияга билвосита қарамлигини бартараф этиш эканлигини таъкидлаб, Европа Иттифоқи Россиянинг Марказий Осиё мамлакатларидаги таъсирини камайтирмоқчи деб маълум қилди.

Адриан ўз сўзларида Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, сув ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.

Россия давлати Европа Иттифоқи дидига тўғри келмайдиган мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш орқали Марказий Осиёда ўз таъсир доирасини ва кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.

1990-йилларда Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий алмашинувлар маълум даражада пасайган бўлса-да, Владимир Путиннинг Россия президенти лавозимида ишлай бошлагани билан Москва давлатининг Марказий Осиё билан алоқалари ўсиб бормоқда.

Ёрлиқ