Тожик-ўзбек ишчи гуруҳларининг чегара масаласи бўйича учрашув ўтказдилар
Ўзбекстон мезбонлигида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара масалалари бўйича қўшма комиссияси ишчи гуруҳларнинг йиғилиши ўтказилди.
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалалар бўйича қўшма комиссияси ишчи гууҳларининг янги йиғилиши бу мамлакатнинг Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилди.
Учрашув жараёнида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегариси чизиғини белгилаш бўйича икки томоннинг таклифлари муҳокама қилинди.
Бу музокаралар давомида 2022-йилда ўтазилган чора-тадбирлар ҳам сарҳисоб қилиниб, келгуси йил учун учрашувлар жадвали бўйича келушувга эришилди.
Учрашув дўстона ва ўзаро англашув муҳитда ўтиб якунида тегишли баённома имзоланди.
Тожик-ўзбек чегараларини делимитиция қилиш бўйича қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг бўлажак йиғилиши Тожикистон мезболигида бўлиб ўтади.
Тожикистон шимол ва ғарбда Ўзбекистон билан чегарадош бўлиб икки давлат ўртасидаги умумий чегараларнинг узунлиги 1332,9 km. Қуруқлик чегараларининг узунлиги 1227,9 km, сув чегаралари 105 km.