Толибон ҳаракати: қизларнинг ўқишини тўхтатилиши вақтинчаликдир
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i78562-Толибон_ҳаракати_қизларнинг_ўқишини_тўхтатилиши_вақтинчаликдир
Қатардаги Толибон муваққат ҳукуматининг сиёсий вакили қизларнинг университетларда ўқиш жараёнини кечитириш қарорини вақтинчалик деб иддао қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 22, 2022 12:05 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: қизларнинг ўқишини тўхтатилиши вақтинчаликдир
    Толибон ҳаракати: қизларнинг ўқишини тўхтатилиши вақтинчаликдир

Қатардаги Толибон муваққат ҳукуматининг сиёсий вакили қизларнинг университетларда ўқиш жараёнини кечитириш қарорини вақтинчалик деб иддао қилди.

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати олий таълим вазирлиги кейинги огоҳлантиришигача талаба қизларга бу мамлакат университетларига киришига рухсат бермаслигини маълум қилди. Бу қарор Толибон ҳукуматидаги қизлар ва аёллар ҳуқуққарига янги зарбадир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қатардаги Толибон ҳукуматининг сиёсий вакили Суҳайл Шоҳин, Афғонистон халқига мурожаат қилиб, ишнчим комилки, таълим тизими ислоҳ қилиниб, муносиб шароит яратилгач барча мактаб ва университетлар қизлар учун қайта очилади деб таъкидлади.

Толибон томонидан қизларнинг университетларда ўқишни тўхтатилгани миллий ва халқаро аксиламалларга сабаб бўлди.

Бунгача олий таълим вазирлиги томонидан марказ ва вилоятларда миллий кириш имтиҳонлалари эълон қилинган эди, аммо Толибоннинг қизларнинг университет ва мактабларда ўқишни тўхтатиш ҳақидаги янги қарори таълим тизимида чалкашлик ва ноаниқликни келтириб чиқаради. Айни пайтда халқ ҳукумат раҳбарлари бу масаласини қайта кўриб чиқишларига умид билдириоқда.