Олмаотада полициячиларга ҳужум қилган шахс ўлим жазосига маҳкум этилди
(last modified Wed, 02 Nov 2016 12:53:42 GMT )
ноябр 02, 2016 17:53 Asia/Tashkent
  • Олмаотада полициячиларга ҳужум қилган шахс ўлим жазосига маҳкум этилди

Олмаотада полициячиларга ҳужум қилган шахс ўлим жазосига маҳкум этилди

Олмаота шаҳар жиноий ишлар бўйича махсус туманлараро суди Руслан Кулекбаевга олий жазо тайинлади. У Олмаота шаҳрида шу йилнинг июль ойида содир этган террорчилик ҳаракати учун ўлим жазосига лойиқ кўрилган. 

Маҳкама қарорини суд мажлисига раислик қилган Ерлан Болатов ўқиб эшиттирган, деб хабар қилмоқда "Интерфакс" агентлиги. Суд ҳукми хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда қўриқланаётган тергов изоляторида эълон қилинган. 

Кулекбаев Қозоғистон Жиноят кодексининг икки ёки ундан кўп киши ўлдириш, қотилликка уриниш, қароқчилик, қуролни ноқонуний айланмаси, қурол ўғирлаш, автотранспортни ўғирлаш ва ноқонуний озодликдан маҳрум этиш бандлари бўйича айбдор деб топилган. 

2016 йил 18 июлда қуролланган киши Олмаота марказидаги Олмали тумани полиция ходимларига қарата ўқ узгани оқибатида, 10 киши жумладан 8 нафар ҳуқуқ идоралари ходими ҳалок бўлган эди.