Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларии чегара масаласида қўшма йиғилиш ўтказдилар
-
Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари чегара масаласида қўшма йиғилиш ўтказдилар
Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳокими матбуот хизмати бу давлат ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари чегара масалалари бўйича янги давра учрашуви ўтказилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, йиғилишда Тожикистон ва Қирғизистон чегара қўшинлари қўмондонлари Ражабали Раҳмонали ва Уралбек Шаршиев Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода, Қирғизистон президенти Боткен шаҳридаги вакили Абдулкарим Аламбаев, икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раислари ва чегаралари ҳудудлари раҳбарлари қатнашди.
Тожик-қирғиз расмийлари йиғилиши иштирокчилари ўтган даврда имзоланган баённомалари жумладан 42-сонли баённоманинг амалга оширилиши жараёнини кўриб чиқдилар ва юқорида қайд этилган, баённома бандларининг ижро этилишидан мамнунлигини билдирдилар.
Томонлар бу борадаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳим сифатида баҳолаб, бундан буён бирча юзага келаётган масалалар чегара ҳудудлари даражасида ҳал этиши зарурлигини қайд этдилар.
Учрашув якунида икки давлат делегацияси раислари янги протоколни имзоладилар.