БМТ Хавфсизлик кенгаши Толибонни Афғонистонда аёлларнинг фаол иштирокини таъминлашга чақирди
(last modified Wed, 28 Dec 2022 06:59:28 GMT )
декабр 28, 2022 11:59 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Толибонни Афғонистонда аёлларнинг фаол иштирокини таъминлашга чақирди
    БМТ Хавфсизлик кенгаши Толибонни Афғонистонда аёлларнинг фаол иштирокини таъминлашга чақирди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Толибоннинг аёлларнинг университетларда бўлишни тўхтатиш қарорига хавотир билдириб, Афғонистондаги айёллар ва қизларнинг тўлиқ ва фаол иштирок этишини талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Толибон ҳукумати олий таълим вазирлиги (20 декабрь) талаба қизларга кейинги огоҳлантиришигача бу мамлакат университетларига киришга рухсат бермаслигини эълон қилди. Бу ҳаракат халқаро ҳамжамият томонидан кенг муносабат билан кузатилди. 

Эрон телерадиокоманясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча маҳаллий вақт билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси рози бўлган баёнотда  Афғонистонда аёллар ва қизларнинг ўрта мактаб ва университетларида бўлиши тақиқлангани бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва асосий  эркинликларига ҳурмат кучайиб бораётганини кўрсатади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши гуманитар ташкилотларда аёл ходимларни тақиқлаш Афғонистондаги гуманитар операцияларга жумладан БМТ амалиётларига сезиларли ва дарҳол таъсир кўрсатади деб қўшимча қилди. Бу кенгаш мазкур чекловлар Толибоннинг Афғонистон халқи олдидаги мажбуриятлари ҳамда халқи олдидаги  мажбуриятлари шунингдек халқаро ҳамжамиятнинг кутган мажбуриятларига зид эканлигини таъкидлаб уларни бекор қилишни талаб қилди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк ўтган ўтган якшанба Толибоннинг Афғонистонда айёлларнинг хусусий ташкилотларда ишлашини тақиқлаш қарорини қоралади.