Қозоғистон ва Покистон 9 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар
Қозоғистон ва Покистон давлатлари икки тоомнлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳамкорлик ҳужжатни имзолашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Қозоғистон ва Покистон ҳамкорлик давлат комиссиясининг Исломободда бўлиб ўтган йиғилишида ушбу 9 та ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Икки давлат делегациялари ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида ўзаро савдо-иқтисодий ,илмий ва маданий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Афғонистон орқали автомобил транзити масалаларни кўриб чиқиш чоғида Покистон миллий логистика компанияси ушбу мамлакатдан Қозоғистонга юк ташиш, етказиб бериш ва энг қисқа йўл орқали қайтишга тайёрлигини маълум қилди.
Қозоғистон ва Покистон келишувига биноан келаси 2023-йилнинг март ойидан бошлаб Қозоғистоннинг “Skott” авиакомпанияси “Olmaota-Lahor” ва “Karachi” йўналишларида мунтазам парвозларни амалга оширади.