Толибон қамоқхоналарида 12 мингдан ортиқ одам сақланмоқда
Афғонистон ҳукумтини эгаллаб олган Толибон ҳаракати қамоқхоналарида 12 мингдан ортиқ одам сақланаётгани айтилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати қамоқхоналари бош директори Муҳамадюсуф Мистарий, Толибон томонидан бошқраиладиган қамоқхоналарида 12 мингдан ортиқ маҳбус сақланмоқда, уларнинг бир қисми болалар ва аёллардир деб эълон қилди.
Шу ҳолда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳам ушбу ташкилот маҳбусларини " 3 маҳал овқат" билан таъминлаши, уларнинг мактубларини оилалаига етказиши, ҳамда Толибон қамоқхоналарини " кузатиб бораётгани" ни эълон қилди.
Толибон ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси бу маҳбусларнинг шахси ва улар содир этган жиноят туришни тилга олмаган.