БМТ ва Толибон вакиллари суҳбатида Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши масаласи муҳокама қилинди
(last modified Sun, 08 Jan 2023 09:11:25 GMT )
Январ 08, 2023 14:11 Asia/Tashkent
  • БМТ ва Толибон вакиллари суҳбатида Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши масаласи муҳокама қилинди
    БМТ ва Толибон вакиллари суҳбатида Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши масаласи муҳокама қилинди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Маркус Поцел кеча Толибон ҳукумати таълим вазири билан учрашиб аёлларнинг университетларига таълим олишига қўйилган тақиқни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Халқаро ташкилотларнинг биринчи расмийси Маркус Поцел афғонистонлик аёлларнинг таълим олиши тақиқланганидан кейин,  Толибон ҳукумати олий таълим вазири билан музокара олиб борди. Поцел бу учрашувда Толибон ҳукумати олий таъдим вазиридан бу тақиқни зудлик билан бекор қиишни сўраб, бу жараён билан  Афғонистоннинг янги инқироз даврига киришини маълум қилди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари шунингдек Толибон ҳаракатининг ички ишлар вазири  Сирожиддин Ҳаққоний, аёлларнинг нодавлат ташкилотарда ишлашни тақилаш тўғрисида буйруқ чиқраган Бош вазири ўринбосари Абдусалом Ҳанафий бу гуруҳнинг иқтисодиёт вазири Қори Динмуҳаммад Ҳаниф  ҳамда Афғоинсон собиқ презиенти Ҳомид Казайлар билан маслаҳатлашиб суҳбатлашди.

29- декабрь куни Толибон ҳукумати амалдорлари хусусий ва давлат университеларига талаба қизларнинг киришини кейинги огоҳлантиришигача дарҳол тўхтатишни буюрди.

Аёлларнинг таълим олиши тақиқлангани ортидан аёл ходимларга Афғонистондаги маҳаллий ва хорижий муассасаларида ишлаш тақиқланди. Бу эса халқаро миқёсдаги қоралаши ва Афғонистондаги турли ёрдам агентликларнинг расмий ишини тўхтатилишига олиб келди.

Ёрлиқ