Толибон ҳаракати нефт экспорига умид қилмоқда
Хитой компанияси билан нефт шартномасини имзолаган Толибон нефт экспорт қилишга умид билдирмоқда.
Толибон ҳукуматининг кон вазири ўтган пайшанба куни Кобул ва Пекин компанияси ўртасида бу мамлакат шимолидаги Амударё ҳавзасидаги нефт қазиб олиш бўйича шартнома имзоланганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати кон ва нефт вазири вазифасини бажарувчиси Сирожиддин Диловар кеча Хитой компанияси билан Амударё /Афғонистон шимолида/ нефт қазиб олиш шартномасини расмий имзолаш маросимида, Амударё нефт конидан қазиб олиш бошланиши билан Афғонистон нефти уч йилдан сўнг бошқа мамлакатларга экспорт қилинади деб қўшимча қилди.
Толибон ҳаракатининг бу амалдори Амударё ҳавзасида нефт қудуқларининг умумий қийматини етти миллиард доллар атрофида, яъни 87 миллион баррелга тенг сифатида баҳолаб мазкур лойиҳага 540 миллион доллар сармоя киритилиб, 3 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.
Толибон кон ва нефт вазифасини бажарувчиси бу нефт лойиҳасининг тугалланиши билан 3 мингта янги иш ўрни яратилишини ҳам таъкидлади.