Январ 11, 2023 11:37 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё давлатлари 2023-йилда дарё сув улушлари/лимит/ бўйича келишиб олди
    Марказий Осиё давлатлари 2023-йилда дарё сув улушлари/лимит/ бўйича келишиб олди

Марказий Осиё давлатлари жорий йилда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидан олинадиган сув миқдорини бошқаришга келишиб олдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг йиғилишида Марказий Осиё давлатлари ушбу мамлакатда сув ресурслари чекланганини тан олиб ушбу сув ресурсларидан фойдланишни бошқариш бўйича келшиб олдилар.

Хабарга асосан Ашхободдаги сув хўжалиги бўйича ҳукуматлараро мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишда Амударё ҳавзасида бир йилда сув киритиш лимити 55,4 миллиард кубометрни ташкил қилиши керак.

Марказий Осиё давлатлари келишувига асосан, Тожикистон 9,8 миллион кубометр, Ўзбекистон 23,6 миллиард кубометрга яқин, Туркманистон эса 22 миллиард кубометр сув олади.

Бундан ташқари  мазкур йиғилишда Сирдаё ҳавзасидан 4,2 миллиард кубометр сув истеъмол қилиш лимитига асосан  Тожикистон 365 миллион куб метр, Ўзбекистон 3,3  миллиард кубометр, Қозоғистон 452 миллион кубометр ва Қирғизистон 47 миллион кубометр сув олади.

Бундан олдин ёз мавсумида сув ресурслари кўп бўлган Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон каби бошқа мамлакатларнинг сув тақчиллигини таъминлаган ва бошқа томондан қишда энергия алмашинуви тескари тарзда амалга ошириларди аммо ҳозирда Марказий Осиё давлатлари ўртасида бундай келишув ўрнатилмаган ва бу мамлакатларнинг баъзилари сув танқислигидан азият чекмоқда.

Ёрлиқ